
“Бавария”: Қани, йигит бир айланиб келинг!
“Бавария”нинг ёш ҳужумчиси Жошуа Зиркзее фаолиятини “Кёльн”да давом эттириш имконига эга бўлди.
“Кёльн” бош мураббийи Маркус Гиздоль 19 ёшли ҳужумчини қишки трансферлар вақтида мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Мураббий истеъдодли футболчига доимий ўйин амалиёт берилишини кафолаётгани Зиркзеега ҳам, “Бавария”га ҳам маъқул келмоқда.
Мюнхен клуби ҳужум чизиғида рақобат ҳаддан ташқари кучлилиги учун Зиркзее атиги уч марта майдонга туширилиб, ҳаммаси бўлиб, 93 дақиқа ўйнади холос.
Фикрлар