"Бавария" "Реал"нинг "ошини илиб кетмоқчи"
Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Германия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, Мюнхеннинг "Бавария" клуби 24 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Германия чемпиони Мбаппени қўлга киритиш учун асосий даъвогар саналаётган "Реал" билан рақобатлашишга тайёр.
Аввалроқ, “Бавария” устози Томас Тухель франциялик футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳлашини айтганди.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида Мбаппе 11 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар