“Бавария”: Шу ўйинчини олиб кетинглар!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслига чемпиони – Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячи Жоау Палинья учун “Астон Вилла” расмий таклиф билан чиқишидан умид қилмоқда.

Португалиялик футболчи ўтган мавсумни “Тоттенхэм”да ижара асосида ўтказди. У Роберто Де Дзерби бошчилигида яхши ўйин намойиш қилиб, жамоанинг Премьер-лигада жон сақлаб қолишига муносиб ҳисса қўшди.

Бироқ “Тоттенхэм” 31 ёшли футболчини доимий равишда сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмади. Лондонликлар Сандро Тонали ва Матеуш Фернандеш трансферини афзал кўрди ва амалга оширди.

Палинья “Бавария”га қайтгач, бош мураббий Венсан Компани режаларига кирмаслиги маълум бўлди. У ҳатто клубнинг 2026/2027 йилги мавсум учун расмий асосий таркибига ҳам киритилмаган.

Bild журналисти Кристиан Фалькнинг хабар беришича, “Бавария»” мутасаддилари айнан “Астон Вилла”дан таклиф бўлишини катта умид билан кутмоқда.

Бирмингемликлар бу ёзда Йоан Манзамби ва Жоау Гомесни харид қилди. Улар “Манчестер Юнайтед”га ўтган Юри Тилеманс ҳамда оғир жароҳат олган Амаду Онананинг ўрнини тўлдириши керак. Шу билан бирга, клуб марказий ярим ҳимояни янада кучайтириш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!