Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Бавария" тақдирга тан берди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Мюнхен клуби унинг кетишига қарши эмас

"Бавария" ҳимоячиси Алфонсо Дэвис катта эҳтимол билан немис клубини эркин агент сифатида тарк этади.

Инсайдер Кристиан Фалк хабар беришича, Дэвис "Реал"га ўтиш орзусида. Шу сабабли, канадалик футболчи клуб билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказмаяпти. Йилига 20 миллион евро маош тўлашни хоҳламаётган Мюнхен клуби ҳам Алфонсони кетишига қарши эмас.

Қанот ҳимоячисига "Реал"дан ташқари "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Девиснинг шартномаси шу мавсумда ўз ниҳоясига етади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ