"Бавария" клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

"Вақт келди! Мен фаолият олиб борган жамоаларга миннатдорчилик билдираман: "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Чикаго Файр" ва Германия терма жамоаси.

Ва албатта Ан Иванович ва менинг оиламга қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтаман," - деб ёзди Швайнштайгер.

35 ёшли футболчи "Бавария" билан 8 маротаба Бундеслига гўлиби бўлган ва 7 марта Германия кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари 2 марта Суперкубок ва яна 2 марта Лига Кубоги ғолиби бўлган.

Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларида ҳам бир маротабадан чемпион бўлган.

МЮ сафида германиялик футболчи Англия Кубогини қўлга киритган бўлса, Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида 2 марта учинчи ўринни эгаллаган ва 2014 йили жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган. Терма жамоа билан Европа чемпионатларида бир марта иккинчи ва яна бир марта учинчи ўрин соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
08/10/2019 20:14
Ӯххӯ ками қомапти