"Бавария" ёзда катта трансферни амалга оширмоқчи

"Бавария" ёзда "Арсенал" футболчиси Каи Хавертцни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

"Fijaches" нашри берган маълумотига кўра, Мюнхен клуби германиялик ҳужумчини ёзги трансфер ойнасида сотиб оладиган асосий трансфер мақсади қилиб белгилаб олган. Каининг ўзи ҳам "Бавария"га ўтишга қарши эмас.

26 ёшли футболчининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Маълумот учун, Ҳавертц "тўпчилар" сафида 2023 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 93 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол киритди ва 14 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!