"Бавария"дан 8та гол ўтказган тер Штеген Мюнхенга йўл олиши мумкин
"Бавария" "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби немис посбон билан хайрлашишга тайёр. "Transfermarkt" портали тер Штегенни 55 миллион еврога баҳоламоқда. 29 ёшли Марк-Андренинг трансфери ёзда амалга ошиши мумкин.
Жорий мавсум Тер Штеген 20та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ўтказиб юборган ва 6та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг "Барса" билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар