"Бавария"га қарши баҳс олдидан ПСЖ ҳимоясида жиддий йўқотиш
ПСЖ ҳимоячиси Кимпембе мавсум охиригача майдонга туша олмайдиган бўлди.
Лига 1нинг 25-туридан ўрин олган "Марсель"га қарши ўйинда (3:0) ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембе 16-дақиқада жиддий жароҳат олди. Футболчи майдонни ўзи тарк эта олмади ва майдондан замбилда олиб чиқиб кетилди.
"Афсуски, Кимпембе жиддий жароҳат олди ва у мавсум охиригача майдонга туша олмайди. Унинг товон пайида қаттиқ оғриқ бор, биз буни жиддий деб ҳисоблаймиз", - деди парижликлар устози Кристоф Галтье.
Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳимоячи ноябрда олган жароҳати сабаб яқинда сафга қайтганди.
Фикрлар