Белал Мухаммаднинг кейинги рақиби маълум

  • 2 октября, 21:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC ярим ўрта вазн собиқ чемпиони Белал Мухаммад ўзининг навбатдаги жангида ирландиялик Иан Гаррига қарши октагонга кўтарилади.

Tecno

Ушбу баҳс 22 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган UFC турнири доирасида ташкил этилади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Белал профессионал фаолиятини 2012 йил август ойида бошлаган ва UFC га эса 2016 йил июль ойида қўшилган. Унинг ҳисобида 24 ғалаба, тўрт мағлубият мавжуд. 27 ёшли Гарри эса ММА даги профессионал фаолиятини 2019 йил февралда бошлаб, UFC га 2021 йил ноябрь ойида келиб қўшилган. Ҳозирча у 16 ғалаба ва бир мағлубият қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию