Беларусь. Легионерларимиз асосий таркибда майдонга тушган ўйинда "Энергетик-БГУ" дуранг қайд этди

Беларусь Олий лигаси 14-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" - "Гомель" учрашуви ниҳоясига етди. Унда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учала легионеримиз баҳсни асосий таркибда бошлади. Шоҳрух Абдураҳмонов 75-дақиқада захирага олинди. Ҳусанов ҳамда Абдихолиқов тўлиқ ҳаракат қилди.

Ушбу дуранг натижасида "Энергетик-БГУ" очколари сонини 28 тага етказиб олди. Қуйида турнир жадвали билан танишиш имкониятига эгасиз.

image_2022-07-10_00-17-33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!