Белбоғли кураш дунё бўйлаб қулоч ёзмоқда

CHERY AUTO

Миллий  спорт туримиз бўлган белбоғли курашни Осиё давлатлари бўйлаб кенг кўламда ривожлантириш учун Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Tecno

Осиё давлатларида Белбоғли кураш федерациялари сонини кўпайтириш, аъзо давлатларда белбоғли курашни оммалаштириш борасида халқаро ҳамкорлик ишларига  алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов,  Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров жорий йилнинг 1 сентябрь куни Туркиянинг  Истанбул  шаҳрида жойлашган Дунё этноспорт иттифоқининг бош офисига ташриф буюришиб, спорт бўйича халқаро алоқалар директори Тугба Карагулле билан белбоғли курашни ривожлантириш масалаларига доир давра суҳбати ўтказишди.

Қувонарлиси, учрашув доирасида белбоғли кураш спорт турини мамлакатимизда ва Осиёда кенг ривожлантириш, этноспорт таркибида қатор турнирлар ташкил этиш, Дунё этноспорт  иттифоқи томонидан илк бор йўлга қўйилаётган "мулти ўйинлар" халқаро мусобақасида белбоғли курашни ҳам қўшилиши борасида қатор  келишувларга эришилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!