Белбоғли кураш. Полвонларимиз жаҳон чемпионатида кучли учликдан жой олишди
Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, муносиб натижаларни эгаллашга муваффақ бўлишди. Белбоғли кураш бўйича ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов шогирдлари 30 дан ортиқ давлатлардан 300 нафарга яқин кучли спортчилар иштирокидаги ушбу жаҳон чемпионатида белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида жами 6 та олтин, 6 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Шунингдек, ушбу нуфузли мусобақада халқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Элмурод Абдуллаев, Неъматилло Тўйчиев, Абдуқаххор Эгамов ва Сергей Тхаклар ҳакамлик вазифасида иш олиб боришди.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Жасурбек Нишонбоев (57 кг.), Арофатхон Муҳаммадова (48 кг.), Шахло Калмуратова (52 кг.), Севара Шаженова (66 кг.), Акбаржон Собиров (57 кг.) ҳамда Бахтиёр Сангиновлар (+100 кг.) барча рақиларини енгиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Ғолибларимиз шарафига байроғимиз энг баланд ҳилпираб, мадҳиямиз баралла янгради.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.
Фикрлар