Бельерин
Ads

“Арсенал” клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин яна Испанияга қайтиши мумкин. El Mundo Deportivo нашрининг тарқатган хабарига кўра, футболчи “Барселона”га қайтишни истамоқда. У 2011 йилда шу жамоани тарк этган эди.

Манбада ёзилишча, Бельерин ҳозирда “Арсенал”да ўрнидан норози. Бундан ташқари “тўпчилар” устози Арсен Венгер билан муносабатлари яхши эмас. Бельерин бу мавсм Премьер-лигада 29 ўйинда 2 голга муаллифлик қилган.