Бельеринни "Бавария"да кутишмоқда

"Бавария" шу ёз "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельеринни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football.london хабар тарқатмоқда.

Бельерин мюнхенликлар сафида “Реал”га қайтиб кетган Альваро Одриосола ўрнини эгаллаши мумкин. Бундан аввалроқ эса, 25 ёшли испаниялик футболчига ПСЖ ва “Ювентус”дан ҳам қизиқиш мавжуд экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эктор асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!