Бельгиялик теннисчи чорак финалга йўл олди
Zohir2018
Кирстен Флипкенс Мексикада порламоқда
Бельгиялик теннисчи Кирстен Флипкенс Монтеррейда ўтаётган мусобақанинг чорак финал босқичига қийинчиликсиз чиқиб олди.
Кристен турнирнинг иккинчи даврсида словениялик Далила Якуповични ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа "Abierto GNP Seguros" мусобақасининг чорак финалида Флипкенс германиялик Анжелик Кербер ва чехиялик Каролина Мухова учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)