Беллингем беш йиллик режасини ошкор қилди

Айни пайтда дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири бўлиб турган “Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем яқин беш йилликдаги режалари билан ўртоқлашди.

- Мен кейинги беш йил давомида беш марта Европа чемпионлар лигасида ва Европа чемпионатида ғолиб чиқмоқчиман. Шунингдек, имкон бўлса, жаҳон чемпиони бўлмоқчиман.

Ҳар доим имкон қадар оптимист бўлишга ҳаракат қиламан. Ютқазамиз, деб футбол ўйнашда мантиқ йўқ. Ҳар йили ҳар қандай мусобақада фақат ғалабани ўйлаб ўйнаш керак. Бўлмаса, бундан нима наф?

Қайси совринлар неча мартадан ютишнинг аҳамияти йўқ. Мен ўз даражамда ўйнаб, яхши натижаларга эришишни истайман. Кейинги беш йил давомида оилам соғ-саломат ва бахтли бўлса, мен учун энг муҳими шу, - деди Жуд Беллингем.

“Қироллик клуби” ёзда Беллингемни қўлга киритиш учун Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига 103 миллион евро тўлади. Англиялик футболчи жорий мавсумда Испания чемпионатида ўнта учрашувда 10 та гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Шунингдек, Жуд Европа Чемпионлар лигасида уч марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва битта голли пас ёздириб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!