Беллингем ЕЧЛ баҳсида майдонга туша оладими?
Жуд Беллингем "Брага" билан ўйин олдидан умумий гуруҳ билан машғулот ўтказди.
"Реал" ярим ҳимоячиси ўтган якшанба куни "Райо Вальекано"га қарши (0:0) Ла Лига ўйинида жароҳат олганди. Текширув Беллингемнинг елкаси чиқиб кетганини, аммо жароҳат унчалик катта эмаслигини аниқлади.
"As" хабарига кўра, Беллингем "Реал"нинг эртага бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси доирасида "Брага"га қарши ўйини олдидан сўнгги умумий машғулотларда машқ қилган.
Шундай бўлса-да, Анчелоттининг сўзларига кўра, у машғулотларнинг якуний қисмида иштирок этмаган. Унинг эртанги беллашувда майдонга тушиши сўроқ остида.
Фикрлар