Беллингем: “Фақат аҳмоқлар “R” ҳарфини унутишади”
Ali Ahmadxo’jayev
Беллингем уни қўллаб-қувватлади
Барча журналистлар "Реал"нинг ҳужум триосини “BMV” деб фаол муҳокама қилишмоқда. Бу учликка Родриго эътиборсиз қолдирилиб, Жуд Беллингем, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорлар тилга олинмоқда. Бразилиялик форвардни Беллингем қўллаб-қувватлади.
“Фақат аҳмоқлар “R” ҳарфини унутишади”,- деб ёзиб қолдирди англиялик ярим ҳимоячи ўз ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар лигасининг биринчи турида ўз майдонида “Штутгарт”ни йирик 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Энди Карло Анчелотти жамоаси Испания чемпионати доирасидаги "Эспаньол"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоалар 21-сентябр, шанба куни “Сантяго Бернабеу”да ўйнайди. Беш турдан кейин “Лос-Бланкос” ҳисобида 11 очко бор.


Изоҳлар (0)