Бензема Чемпионлар лигасидаги 24-голини киритди, у фақат Роналду ва Мессидан ортда қолмоқда
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида АПОЭЛга қарши ўйинда дубль қайд этди.

Gracenote Live нашрининг маълум қилишича ушбу голдан сўнг 29 ёшли франциялик футболчи ўзининг ЕЧЛда меҳмонда киритган голлари сонини 24тага етказиб олди ва бу кўрсатгич борасида МЮ ва «Реал» клубларининг собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелройга тенглашиб олди.

Айтиш лозимки, Бензема бу борада фақатгина жамоадоши Криштиану Роналду ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессилардан ортда бормоқда.