Бернарду Силва мадридликларни хафа қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити”даги фаолиятини якунлаган Бернарду Силва айни пайтда фаолиятини қайси клубда давом эттириш бўйича бир қарорга келиши керак. Португалиялик плеймейкер ўзига тушган таклифларни бирма-бир кўриб чиқмоқда.

Хусусан, Мадрид шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Атлетико” клуби ҳам Бернарду Силвани ҳамкорликка чорлаган эди. Кўринишидан, бу трансфер амалга ошмайди.

“Матрасчилар” 31 ёшли футболчига асосий даъвогарлардан ҳисобланган, музокара олиб борган, аммо уни ўз сафига қўшилишга кўндира олмаган.

Журналист Херард Ромеро маълумотларига кўра, музокаралар муваффақиятсиз якунланган, Бернарду Силва “Атлетико”га  рад жавобини берган.

Ярим ҳимоячи учун фаолиятини давом эттиришнинг устувор варианти ҳозир ҳам “Барселона” бўлиб қолмоқда.

Айни вақтда футболчи каталонияликлар трансферни якунлашини кутмоқда.

Силва “Манчестер Сити”ни эркин агент мақомида тарк этди. У “шаҳарликлар” сафида тўққиз йил тўп сурди ва кўплаб совринларни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!