Беш нафар боксчимиз Осиё чемпионатида зафарли юришларини давом эттиришди (фото)

BEPUL PROPAN

Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи кунги беллашувларида беш нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

46 кг вазн тоифасида Мухаммадмусо Абдурахманов саудиялик рақиби Яхё Туркини, 54 кг.да Раҳматулла Тошпўлатов бутанлик Рада Вангчукни иккинчи раунддаёқ нокаутга учратган бўлса, 57 кг.да Жавлонбек Йўлдошев япониялик Кеншин Ямамурани мусобақадан чиқариб юборди.

60 кг.да Шерзод Қодирбоев ҳамюртларимизнинг зафарли юриши давом эттириб, мезбонлар вакили Норлан Петесиони мағлуб қилган бўлса, 66 кг вазнда Асадбек Жуманиёзов Таиланд вакили Виттай Чансга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 5:0.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!