Бэйл футболчилик фаолиятини тиклаши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

"Реал" ва "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини қайта тиклаши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

“Мен футболдан ташқари ҳаётдан завқланяпман. Мен футболни эрта ёшда бошладим ва уни якунлаш вақт келди деб ўйладим. Ҳозирги ҳаётимдан мамнунман”, - деди уэльслик футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уэльснинг "Рексэм" клуби хўжайинлари Раян Рейнольдс ва Роб Макелхэнни Бэйлни футболчилик фаолиятини давом эттиришга ва жамоа билан шартнома имзолашга кўндиришга урингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Айтиш керакки, Гарет шу йилнинг январь ойида бутсаларини михга илган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!