Бэйл нега фаолиятини эрта якунлаганини айтди
"Реал" Мадрид ва Уэльс терма жамоасининг собиқ вингери Гарет Бейл 33 ёшида фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарори ҳақида гапирди.
“Футболни севишни тўхтатдим деб айта олмайман. Мен футболда ўзим хоҳлаган ҳамма нарсага эришдим. Афсусланадиган ҳеч нарса йўқ. Фаолиятимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Менга футбол майдонига чиқиш ёқарди, лекин у оилам билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлагдим", - дея Гаретнинг сўзларини келтиради "Goal" нашри.
Маълумот учун, Бэйл 2013 йилдан 2022 йилгача "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган. У шунингдек, "Тоттенхэм", "Саутгемптон" ва "Лос-Анжелес"да ўйнаган.
Фикрлар