Бейл: "Реал"нинг кийиниш хонасида ўзингизни ғолиблардек ҳис қила бошлайсиз"
"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Гарет Бэйл "қироллик клуби"нинг кийим алмаштириш хонасидаги муҳит ҳақида гапирди.
"Реал Мадрид"нинг кийиниш хонасига кирганингизда, ўзингизни ғолиблардек ҳис қила бошлайсиз. Атрофингизда ажойиб футболчилар борлиги албатта бунга таъсир қилади. Ғалаба қозониш бу клубнинг менталитетига боғлиқ”, - дея уэлслик футболчининг сўзларини келтиради "BT Sport".
Эслатиб ўтамиз, Бэйл 2013 йилдан 2022 йилгача Мадрид жамоасини ҳимоя қилган. "Қаймоқранглилар" билан биргаликда Гарет 17 та совринни қўлга киритди. Жумладан, беш бора Чемпионлар лигаси ва 3 марта Испания чемпионати. 33 ёшли собиқ футболчининг охирги иш жойи "Лос-Анжелес" эди.
Фикрлар