Бэйл: "Хабини ишдан бўшатилгани мени ҳайрон қолдирмади"

"Тоттенхэм", "Реал" ва Уэлс терма жамоаси собиқ футболчиси Гарет Бэйл "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсонинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.

- Хаби? Мен ҳайрон эмасман. "Реал" қандай ишлашини биламан. Агар натижалар бўлмаса ва улар етарлича бўлмаса, сени ишдан бўшатишади, - дея Бейлнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra Х ижтимоий тармоғида.

Испаниялик мутахассис "Реал"ни 2025 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётганди, бунгача у "Байер"да ишлаган. "Қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимини мадридликларнинг бошқа бир собиқ футболчиси Альваро Арбелоа эгаллади. Испания чемпионатида "Реал" турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар ҳисобида 20 та учрашувда 48 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!