Бэйлнинг ортидан “Реал”нинг яна бир етакчиси “МЮ” томон йўлга чиқди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес “Манчестер Юнайтед” клуби билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда RCN Radio хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, бундан роппа-роса уч йил муқаддам колумбиялик футболчи “Монако”дан “Реал” сафига 75 млн евро эвазига бориб қўшилган эди. 25 ёшли футболчи жорий мавсум мобайнида “қироллик клуби” таркибида жами 31та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасини 11 маротаба ишғол этишга мувофақ бўлган. Бундан ташқари у 13та голга ассистентлик ҳам қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хамеснинг "Реал"даги шериги Гарет Бэйл ҳам янг мавсумни "МЮ"да бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!