Биласизми? Бу мавсум "Барселона"нинг рақиблари 6та автогол киритиб беришди

Кеча бўлиб ўтган “Барселона” ҳамда “Спортинг” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳснинг 2-голи лиссабонликлар ҳимоячиси Жереми Матье томонидан киритилди.

Қизиғи шундаки, ушбу гол каталонияликлар учун жорий мавсумдаги рақиблари томонидан урилган 6-автогол бўлди. Эътиборлиси, рақиб жамоа футболчилари бу борада “Барселона” ҳужумчиси Луис Суаресга тенгалиш олишди. Боиси, уругвайлик ҳужумчи ҳисобида ҳам ҳозирча 6та гол мавжуд.

Маълумот учун, “Барселона”нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳозирча Лионель Месси бўлиб турибди. Аргентиналик футболчи ҳисобида жами 17та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!