Биласизми: Бу йил “Ювентус” дарвозасига фақат “Тоттенхэм йўл топди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида “Тоттенхэм”га қарши сафарда кечган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, туринликлар бу йил 12 баҳсда майдонга тушдилар ва фақатгина 3 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб  чиқишди. Қизиғи, ушбу голларнинг барчасини “Тоттенхэм” футболчилари киритишди.

Аммо бу голлар ҳам “шпорлар”га чорак финалга чиқишлари учун камлик қилди. Икки ўйин натижасига кўра, 4:3 ҳисобида рақибидан устун келган “кекса синьора” 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди.