Биласизми? Модрич 2003 йил "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин эди, аммо..

Куни кеча “Олтин тўп”ни қўлга киритган хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич фаолиятининг бошида "Арсенал"га кўчиб ўтиши ҳам мумкин эди.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар”нинг собиқ устози Арсен Венгер 2003 йил Модрични “Динамо” Загреб сафида ўйнаб юрган чоғларида кузатган, аммо якунда уни сотиб олишни хоҳламаган. Аммо, орадан бироз вақт ўтиб Модрич барибир АПЛ клуби сафига кўчиб ўтди. Аниқроғи, 2008 йил “Тоттенхэм” хорват футболининг бўлажак юлдузини сотиб олди.

Шундан сўнг Модрич “шпорлар” сафида 4 йил ҳаракат қилди ва 2012 йил “Реал”га кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!