Биласизми? Қосимов олдин ҳам олимпия терма жамоасида ишлаган

Қайд этиш жоиз, 47 ёшли Қосимов 2014 йилда ҳам айнан шу ёш тоифасидаги термамизга устозлик қилган.

Ўша йили Инчхонда ўтган Осиё ўйинларида футбол жамоамизни айнан Қосимов майдонга бошлаб тушган. Ўшанда олимпия термамиз гуруҳ босқичида Гон Конг билан дуранг ўйнаган (0:0) ва Бангладеш (3:0) ҳамда Афғонистон (5:0) олимпия термаси устидан ғалаба қозониб, 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиққан.

Афсуски, ўшанда вакилларимиз 1/8 финалда Саудия Арабистонига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирдаги юришларини якунлашган эди.

 

Минбар

Барча блоглар