Биласизми? Суарес
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания кубоги ярим финал дастлабки учрашувидан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Валенсия” (1:0) жамоалари баҳси бўлиб ўтди.

Учрашув тақдирини 67-дақиқада Луис Суарес томонидан киритилган гол ягона ҳал қилди. Эътиборлиси, ушбу гол уругвайлик ҳужумчининг сўнгги 11 учрашувдаги 13-голи бўлди. Бундан ташқари у “Валенсия”га қарши баҳсларда киритган голлари сонини 9тага етказиб олди.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум Ла Лигада 18та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.