Биринчи лига. "Машъал-2" сафарда "Истиқлол"ни енгди

 

Бугун «Машъал-2 » жамоамиз, Водийда «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушди ва иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Баҳснинг 33 дақиқасига келиб меҳмонда тўп сураётган ёшларимиз ҳисобни очишга мувоффақ бўлишди. Мунимирмуҳсин Юсупов жарима зарбасидан кейин «Истиқлол» дарвозасига киритилган дастлабки гол муаллифи бўлди 0:1. 

Диёрбек Мирзабоев шогиртлари иккинчи бўлимни шиддат билан бошлашди.  Ёш “Газчилар” бир қанча вазиятлардан фойдалана олишмади. Тўпни  назорат қилишда жамоамиз тўлиқ устунликни қўлга олишди. Натижада иккинчи бўлим охирларида ёшларимиз ўзларини яна бир бор кўрсатишди. Мексика яшил майдонларида юртимиз байроғини баланд ҳилпиратиб қайтган қаҳрамонларимиздан бири, Холмурод Холмуродов 80 дақиқада катта саҳнага чиқди. Чап қанотдан, Мунимирмуҳсин Юсупов тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолган, Холмуродов қулай имкониятни йўққа чиқармади ва ҳисобни оширди 0:2. 
Шу тариқа “Машъал-2” жамоамиз сафарда муҳим очкони қўлга киритди

17:00 «Истиқлол» (Фарғона) – «Машъал-2» (Муборак) 0:2
Ҳакамлар: Д. Мухторов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Гол: 7. МуниМирмухсин Юсупов 34, 16. Холмурод Холмуродов 80.

Огохлантиришлар:  Азиз Мадалиев 32, 20. Таваккал Абдурахмонов.   

"Истиқлол": 89. Дониёр Усмонов 2. Азиз Мадалиев, 4. Илхом Қорабоев 5. Абдухолиқ Қурбонов 7. Жамшид Хошимов 9. Шариф Мирзаев, 14. Рустам Абдухамитов 19. Саиджон Топилов  20. Карим Мамадалиев, 21. Абдужамил Маназаров,  25. Бобур Аминжонов,

Захира: 31. Алишер Пахритдинов 3. Даврон Қорабоев 6. Абдулазиз Жўрабоев  9. Жамшид Хошимов 10. Давлатбек Ярбеков, 15. Шохрух Бойқўзиев 23. Муҳаммадсултон Фозилов, 77. Ҳошим Шокиров

"Машъал-2": 30. Хусан Олимжонов 5. Темур Машарипов 7. МуниМирмухсин Юсупов 10. Санжар Ахмедов 16. Холмурод Холмуродов  20. Таваккал Абдурахмонов 22. Хусниддин Алиқулов  25. Шахзод Убайдуллаев 26. Бобур Фарходов 55. Мухаммад Тошпўлатов   90. Мирзохид Эгамбердиев

Захира: 40. Достон Тўхтабоев 8. Ёдгор Назаров 9. Шахбоз Абдураимов 17. Носир Эронов  23. Дониёр Умаров 24. Мухриддин Ризвонов  47. Суннатилло Рустамов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!