Биспинг Чимаев учун идеал рақиб номини айтди
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, шарҳловчи ва таҳлилчи Майкл Биспинг промоушен Хамзат Чимаев(13-0) ва Жаред Канноньир(14-6) ўртасидаги жангни ташкил қилиши керак, деб ҳисоблайди.
“Мен Чимаев ва Канноньир жангини кўришни хоҳлардим. Агар Хамзат бу курашда устунликни қўлга кирита олмаса ва муаммоларини ҳал қила олмаса, уни узоқ муддатда катта муаммолар кутади. Шунингдек, нима учун унинг чидамлилиги билан боғлиқ муаммолар борлигини айтиш қийин. Балки у ҳар доим темпни юқори ушлаб туришга ҳаракат қилгани учундир. Хамзат дарҳол рақибини партерга олмоқчи бўлади. Бу эса бизнинг спортимизда энг кўп энергия сарфлайдиган элементдир. Тажрибамдан айтишим мумкинки, бу услуб билан юқори даражадаги рақибга қарши курашганингизда жуда кўп энергия йўқотасиз", – деди Биспинг ўзининг You Tube каналида.
Фикрлар