Биз “Сити”дан қўрқмаймиз!
«Порту» жамоасига Чемпионлар лигаси доирасида кучли рақиб – «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушишга тўғри келади.
Шунга қарамай, «Порту» бош мураббийи, италиялик мутахассис Франческо Фариоли рақибдан қўрқмаслигини таъкидлади.
«Биз дунёдаги энг кучли жамоалардан бирига қарши ўйнаймиз. Бу клуб трансфер бозорида 527 миллион евро сарфлаган, охирги йилларда эса умумий харажатлари 3 миллиард евродан ошиб кетган.
“Манчестер Сити” барча мусобақаларда ғолиб чиқиш учун қурилган жамоа. Биз майдонга улар учун ўйинни иложи борича қийинлаштириш мақсадида тушамиз», – дея Фариолининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Порту» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашув сейшанба, саккизинчи сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар