Бобоусмон Батуров финалда

  • 25 апрель, 2019, 16:44
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақада ярим финал баҳслари давом этмоқда.

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров финал йўлланмаси учун ҳиндистонлик Ашишга қарши рингга кўтарилди. Мазкур жангда Батуров очколар ҳисоби бўйича рақибини мағлуб этди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Санжар Турсунов, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Нодиржон Мирзаҳмедовлар финал йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Фото: Ўзбекистон  бокс федерацияси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!