Бокс бўйича ЖЧ.Мирзаҳалиловнинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди
Shahzod
Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бундан бироз олдин -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзҳалилов бразилиялик Дуглас де Андрадени катта устунлик билан 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 1/8 финалга йўл олгани борасида хабар берган эдик,
Вакилимиз мазкур босқичда марокашлик Муҳаммад Ҳамут билан куч синашадиган бўлди. Ушбу жанг 17 сентябрь куни кечки дастур доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар (0)