Бокс. Осиёда йилнинг энг яхшилари аниқланди
Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) қитъада 2024 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда 3 нафар вакилларимиз ҳам бор.
Йил якунларига кўра Осиёда ўсмир қизлар ўртасида йилнинг энг яхши боксчиси соврини терма жамоамиз аъзоси Мафтуна Янгиевага топширилди. 22 ёшгача бўлган боксчиларда энг яхши аёл боксчи ютуғига эса, 2024 йилда Осиё чемпионлигини қўлга киритган Феруза Казакова эга чиқди.
Париж-2024 Олимпиада ўйинларидаги юқори натижаларда ўзининг юксак ҳиссасини қўшган терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев бўлса, Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Бундан ташқари ташкилот, Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиададаги натижалари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди
Фикрлар