Бокс: Странжа турнирида Ўзбекистон ва Қозоғистон дуэллари бошланди
Кеча Болгарияда давом этаётган Странжа бокс мусобақасида рингга кўтарилган 5 нафар боксчимиздан барчаси ғалабани қўлга киритди.
Эркаклар
51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Шиакка Томмазо (Италия) (ғалаба-рақиб рингга кўтарилмади)
63,5 кг: Мужибиллло Турсунов - Муҳаммадсабир Базарбай Уулу (Қозоғистон) (ғалаба)
67 кг: Жаҳонгир Раҳмонов - Мичели Жакомо (Италия) (ғалаба)
Аёллар
52 кг: Турсуной Раҳимова - Марат Арилим (Қозоғистон) (ғалаба)
57 кг: Ситора Турдибекова - Анжа Садвакассова (Қозоғистон) (ғалаба)
Бугунги кун баҳсларида эса Одилжон Аслонов, Абдумалик Халаков, Мадияр Саидраҳимов ва Райҳона Қодирова каби боксчиларимиз кейинги босқич йўлланмаси учун баҳс юритишади.
Фикрлар