
Бокс. Терма жамоамиз Жаҳон кубогида иштирок этади!
28 мартдан 7 апрелга қадар, Бразилия давлатининг Фос-ду-Игуасу шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон кубоги баҳсларига мезбонлик қилади. World Boxing ташкилоти шофелигида ўтказилаётган турнирда терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркибда қатнашади. Тўлқин Қиличев бошчилигида боксчиларимиз эртага тонгда денгиз ортига жўнаб кетади.
Жамоамиз таркиби билан танишинг:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг. Мадияр Данияров
-65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-70 кг. Иқболжон Холдоров
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-85 кг. Акмалжон Исроилов
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудов.
Жамоа раҳбари: Шоҳид Тиллабоев
Шифокор: Комилжон Расулов
Жамоа матбуот котиби: Жалолиддин Юсупов
Ушбу турнирда Мариф Урдушев ва Бекжон Юсуповлар ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар