Боксчи қизимиз рақибасини янчиб ташлади
Японияда ўтаётган Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги илк бокс баҳси бўлиб ўтди.
Аёллар ўртасидаги 51 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/8 финал босқичида ўзбекистонлик Феруза Казакова таиландлик Раксат Чутамат билан рингга кўтарилди.
Уч раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ғалабани Казаковага берди — 5:0 ҳисобида. Шу тариқа, Феруза чорак финалга йўл олди, Раксат Чутамат эса мусобақани медалсиз тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Феруза Казакова 2024 йилги Осиё чемпиони ҳисобланади, шунингдек, жаҳон чемпионатларининг икки карра бронза медали соҳибаси. Раксат Чутамат ҳам жаҳон чемпионатларида икки марта бронза медали қўлга киритган, бундан ташқари, "Осиё ўйинлари-2022"да кумуш медалга сазовор бўлган.

Фикрлар