Бокудаги мусобақада боксчиларимиз 3 та олтин медаль олишди

  • 1 апрель, 2019, 18:00
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бироз аввал Озарбайжон пойтахтида “Буюк ипак йўли” номли бокс бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.

Tecno

Бугун финалда жанг қилган боксчиларимиздан Иқболжон Холдоров (-69 кг), Мадияр Сайдраҳимов (-91 кг) ва Обиджон Тохиров (+91 кг) рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳиби бўлишди. Финалда иштирок этган вакилларимиз:

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Шалкар Айханбай (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Муҳаммед Хамуд (Марокаш)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Маулен Оскаенбек (Қозоғистон)
-91 кг: Мадияр Сайдраҳимов – Роҳил Мамадли (Озарбайжон)
+91 кг: Обиджон Тохиров – Данила Семёнов (Қозоғистон)

Терма жамоамиз вакилларининг қайд этган натижаси:

Иқболжон Холдоров (-69 кг) – олтин
Мадияр Сайдрахимов (-91 кг) – олтин
Обид Тохиров (+91 кг) – олтин
Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) – кумуш
Шукуржон Раҳимов (-60 кг) – кумуш
Жасурбек Латипов (-49 кг) – бронза
Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) – бронза
Хуршид Абдуллаев (-81 кг) – бронза

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган ярим финал баҳсларидан кейин Жасурбек Латипов (-49 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) ва Хуршид Абдуллаев (-81 кг) бронза медали эгасига айланишганди. Делегациямиз эртага тунда пойтахтимизга қайтиб келшади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!