Бўлди, “Барса”га ўтмайман!
Италия чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Интер”нинг етакчи ҳимоячиси Алессандро Бастони Европанинг қатор гранд клублари, хусусан, “Барселона”дан жиддий чорловлар бўлаётганига қарамай, яқин келажакда муҳитни ўзгартирмоқчи эмас.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, Каталония суперклуби мутасаддилари футболчининг агентлари билан музокара ўтказган. Бироқ бундан ҳеч қандай наф чиқмади.
Бастонининг ўзи позициясида қатъий турибди ва фаолиятини фақат Милан шаҳри жамоасида давом эттиришни истаяпти.
“Интер” раҳбарияти ва мураббийлари штаби ҳам Бастонини жамоа ҳимоя чизиғининг етакчиси сифатида қадрлайди.
Шу боис, мутасаддилари ўтган ҳафта “Барселона”нинг Бастони бўйича 45 миллион евролик биринчи таклифини қабул қилмади.

Фикрлар