Бўлди кетаман! “Реал” ҳужумчиси нарсаларини йиғиштиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия жорий мавсум якунида жамоани тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Bernabéu Digital  нашри маълумотига кўра, 22 ёшли клуб тарбияланувчи бош мураббий Альваро Арбелоа режаларига деярли кирмайди.

Гарсия сўнгги бир ой ичида эса фақат бир марта “Жирона”га қарши ўйинда 6 дақиқа майдонда ҳаракат қилди холос.

Қайд этилишича, ҳужум чизиғида Гарсия учун рақобат жуда кучли. Жумладан, Килиан Мбаппе ҳам унинг асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, жамоага ҳужумни кучайтириш керак бўлган вазиятларда мураббийлар штаби бошқа футболчиларга, жумладан Браим Диасга ишонч билдирмоқда.

Клубда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, футболчининг кетиш эҳтимоли тобора ошиб бормоқда. Шу билан бирга, “Реал” уни ижарага бериш ёки кейинчалик қайта сотиб олиш шарти билан тўлиқ трансфер қилиш вариантларини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!