Бомба трансфер: Роналду Месси билан бир жамоада ўйнайди
“Интер Майами” клуби узоқ муддатли режалари доирасида Криштиану Роналду атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Хаит Амел-Аманий хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Америка клуби раҳбарияти келажакни ҳисобга олган ҳолда турли сценарийларни кўриб чиқмоқда. Бунда “Интер Майами” хўжайинларидан ҳисобланган Дэвид Бекхэмнинг стратегик қарашлари муҳим ўрин тутади.
Бекхэм замонавий футболнинг энг совриндор икки юлдузи – Криштиану Роналду ва Лионель Мессини уларнинг фаолияти сўнгги босқичида битта жамоада бирлаштириш ғоясини сақлаб қолмоқда. Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси 2023 йилдан бери “Интер Майами” сафида тўп суради ва 2025 йил октябрда MLS клуби билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирган. 38 ёшида у профессионал фаолиятини АҚШда якунлашни режалаштирмоқда ва Лигалар кубоги ҳамда мунтазам чемпионат ғалабаси учун курашишни мақсад қилган.
Роналду эса расман 2022 йилнинг 30 декабрида Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубига ўтган ва 2023 йил 1 январдан буён жамоа сафида ўйнаб келмоқда. 2025 йил июнь ойида португалиялик футболчи шартномасини яна икки йилга, яъни 2027 йилнинг 30 июнигача узайтирди. Янги келишув шартларига кўра, унинг йиллик даромади 400 миллион доллардан ошади, ОАВ баҳолашича эса, умумий тўловлар миқдори 676 миллион долларгача етиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил февраль ойи бошида Роналду Саудия Арабистони футбол тузилмалари раҳбарияти билан келишмовчиликка борган, бу эса унинг “Ан-Наср”нинг икки ўйинида қатнашишдан бош тортишига ва клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган.
Фикрлар