Асосий мазмунга ўтиш
Ўзбек спорти

Бону чемпион, Шуҳратбек совриндор!

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Медаль муборак

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида каратэ WKF бўйича жаҳон рейтинг балларини берувчи “ А” cерияси таснифида ўтаётган мусобақада вакилларимиз олтин ва кумуш медалини қўлга киритди.

Мусобақа доирасида Бону Эгамбердиева -68 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, Шуҳратбек Намозов (-84 кг.) финалга қадар ўтган жангларда зафар қучиб, кумуш медаль соҳибига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Севинч Раҳимова каратэнинг кумитэ йўналишида кумуш медали билан тақдирланган эди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ