Бонуччи Италия терма жамоасида 81-ўйинда майдонга тушди ва ...

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Польша (1:1) терма жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсда иштирок этди.

Ушбу учрашув 31 ёшли футболчи учун фаолияти давомида “скуадро адзурро” сафидаги 81-ўйин бўлди.  Эътиборлиси, у бу кўрсатгич борасида 11-ўринга кўтарилиб олди ва  Франко Барези, Жузеппе Беоргоми ва Марко Тарделли каби италиялик афсонавий футболчилар билан тенглашиб олди.

Маълумот учун, бу борада Бонуччидан бир поғона юқорида, яъни 10-ўринда Алессандро Дель Пьеро (91та ўйин) бормоқда. Италия терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Жанлуижи Буффон ҳисобланади. Афсонавий дарвозабон мамлакат терма жамоаси шарафини 176та ўйинда ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!