Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Боруссия" Гирасси бўйича қарор қабул қилди

Харидори кўпайиб кетди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчи Серу Гирасси билан янги шартнома борасида музокараларни бошлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Маълумотларга кўра, «шмеллар» раҳбарияти Гирассининг ўйини ва жамоага кўрсатаётган таъсиридан мамнун. Клуб ва футболчи ўртасида ишончли ва илиқ муносабат шакллангани таъкидланмоқда. Дортмунд жамоаси Гирассини келгуси йиллар учун лойиҳаларининг муҳим қисми сифатида кўрмоқда.

30 ёшли Гвинея терма жамоаси ҳужумчиси 2024 йил ёзидан бери «Боруссия» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсум Бундеслигада Серу Гирасси саккизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва икки бор голли узатма берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ