“BoxRec” ва “The Ring” август ойи “Pound-for-pound” рейтингини эълон қилди
Ads

Профессионал бокс оламининг ўзига хос рейтинги мавжуд. Йўналишлар яъни нуфузли тўрттаси WBC, WBA, WBO, IBF қолаверса “BoxRec” ва “The Ring” ҳар ой боксчилар рейтингини эълон қилиб боради. Айниқса, “BoxRec” ва “The Ring” эълон қилиб борадиган “Pound-for-pound” яъни боксчиларнинг вазн тоифасидан қатъий назар белгиланадиган рейтинги мухлислар диққат марказида бўлади. Яқиндагина август ойи натижалари эълон қилинди. Эътиборга молик жиҳати мазкур ойда филиппинлик Менни Пакьяо кучли ўнликка қайтгани бўлди.

“BoxRec” талқини бўйича бу ой ҳам пешқадам Саул Канело Алварес бўлган бўлса,  “The Ring” да аксинча мексикалик чармқўлқоп устаси учинчи ўринда қайд этилган. Биринчи ўринни украиналик Василий Ломаченко қайд этган.

Қуйида, август ойининг Pound-for-pound”  рейтингини “BoxRec” ва “The Ring”  талқинини эътиборингизга хавола этамиз:

“BoxRec” P4P.

 1. Сауль Альварес (Мексика)

2. Теренс Кроуфорд (АҚШ)

3. Геннадий Головкин (Қозоғистон);

4. Эррол Спенс (АҚШ);

5. Василий Ломаченко (Украина);

6. Александр Усик (Украина);

7. Мигель Берчельт (Мексика);

8. Каллум Смит (Буюк Британия);

9. Лео Санта Крус (Мексика);

10. Мэнни Пакьяо (Филиппин).

dd4ffd627f5aa404242b5f356ee2b6e7_728xx415x1

“The Ring” P4P

1. Василий Ломаченко (Украина);

2. Теренс Кроуфорд (АҚШ);

3. Сауль Альварес (Мексика);

4. Наоя Иноуэ (Япония);

5. Александр Усик  (Украина);

6. Эррол Спенс (АҚШ);

7. Геннадий Головкин (Қозоғистон);

8. Хуан Франсиско Эстрада (Мексика);

9. Майки Гарсия (АҚШ);

10. Мэнни Пакьяо  (Филиппин);

456456-1-640x394