Бразилия B Сериясида футболчилар ўртасида муштлашув содир бўлди (видео)
Ads

Бразилия В Сериясининг 19-туридан ўрин олган «КРБ» ва «Америка Минейро» жамоалари ўртасидаги баҳс катта жанжал билан якунланди.

Аниқроғи, учрашув якунида жамоаларнинг биттадан футболчиси ўртасида муштлашув содир бўлди. Якунда эса ўйинни бошқариб бораётган ҳакам ҳар иккала футболчига қизил карточка кўрсатиб, уларни майдондан четлатди.

Ўйин эса 2:1 ҳисобида “КРБ” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.