Бразилия матбуоти Неймар ПСЖ таклифини қабул қилгани ҳақида хабар тарқатди (фото)
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар фаолиятини ПСЖда давом эттиради. Бу ҳақда Бразилиянинг Esporte Interativo нашри хабар бермоқда.

Эътиборлиси, юқоридаги нашр ўзининг “твиттер”даги расмий каналида Неймарнинг ПСЖ либосида тушган суратини эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, парижликлар Неймар учун “Барселона”га шартномада белгиланган 222 млн евро товон пулини тўлашга тайёр. Футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “кўк-анор ранглилар” спорт директори Хорди Местре Неймарнинг ПСЖга ўтмаслиги 200 фоизга аниқ эканлигини айтиб ўтган эди.

Минбар

Барча блоглар